Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ўртача иш ҳақи миқдори оширилди
Фото: Архив сурат
2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияларини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробарига оширилиши белгиланган.
Бунда, пенсия тайинлашда ҳисобга олинган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн. 240 минг сўмдан юқори бўлган пенционерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқилади.
Бугунги кунда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн. 240 минг сўмдан юқори бўлган барча пенционерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, пенсияси ошадиган фуқароларга жорий йилнинг декабрь ойида СМС хабар юборилди.
Эслатиб ўтамиз, пенсияларнинг миқдори автоматик тарзда қайта ҳисоб-китоб қилиниб, бунда пенционерларнинг Пенсия жамғармасига мурожаат этиш зарурияти йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг