Пекинда Ўзбекистон–Хитой таълим форуми бўлиб ўтди
22 январь куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикаси Таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон – Хитой таълим форуми ўтказилди.
Форумда Ўзбекистон томонидан 37 та, Хитой томонидан 110 та етакчи олий таълим муассасаси ректорлари қатнашди.
Форум аввалида олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари К.Каримов ва Хитой Халқ Республикаси таълим вазири ўринбосари Чен Сзе ўртасида учрашув ўтказилиб, тадбирнинг икки томонлама алоқалар ривожидаги ўрни ҳақида суҳбат қурилди. Шунингдек, томонлар ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Форумни Хитой таълим вазири ўринбосари Чен Сзе, Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов очиб берди. Тадбир ялпи мажлис ва 4 та панель сессиядан ташкил топди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон — Хитой олий таълим муассасалари раҳбарлари томонидан аниқ фанлар, муҳандислик, қишлоқ хўжалиги, АКТ, гуманитар фанлар, тиббиёт ва фармацевтикага бағишланган панель сессиялари бўлиб ўтди.
Тадбир давомида икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида 70 та икки томонлама ҳужжат имзоланди, 5 та олий таълим муассасаси ўртасида қўшма таълим дастурларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди. Мазкур қўшма таълим дастури асосида 300 дан ортиқ талабалар Хитойнинг илғор университетларида таҳсил олиш имкониятига эга бўлади. Шу билан бирга, форум доирасида 100 дан ортиқ ўзбекистонлик талабалари учун грант дастурларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.
Форумда Ўзбекистон ва Хитой олий таълим муассасалари ҳамкорлиги тўғрисида Пекин декларацияси қабул қилинди. Ушбу Декларация доирасида Хитой ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасида институционал платформа яратиш, Хитой-Марказий Осиё таълим ҳамкорлиги моделини шакллантириш, академик алмашинув дастурларини янада ривожлантириш, қўшма тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Форум доирасида аниқ фанлар, муҳандислик, АКТ, гуманитар фанлар, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида университетлараро учрашувлар ташкил этилди ва қатор ўзаро манфаатли келишувларга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг