Пайариқ тумани ҳокими ишдан олинди
Фото: ЎзА
Самарқанд вилояти Пайариқ туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 5 август куни Халқ депутатлари Пайариқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган. Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи А.Бобоев иштирок этган сессияда 2023 йил август ойидан буён туманга раҳбарлик қилиб келган И.Жабборов вазифасидан озод этилган.
Шундан сўнг шу пайтгача вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган Шунқор Фармонович Худойбердиев Пайариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланган.
Маълумот учун, Худойбердиев бундан аввал Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Пастдарғом тумани ҳокими вазифаларида ишлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг