Парламент комиссияси томонидан қандай масалалар кўриб чиқилди?
Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Тегишли соҳа вакиллари, депутатлар иштирок этган йиғилишда Парламент комиссияси томонидан бешта масала кўриб чиқилди.
Йиғилишни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Парламент комиссияси раиси Акмал Саидов кириш сўзи билан очиб, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмини янада такомиллаштириш, бу йўналишда парламент, ҳукумат ва фуқаролик жамияти институтларининг амалий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга қаратиш каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Йиғилишда дастлаб Президентимизнинг 2020 йил 22 июндаги «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонининг 3-банди «а» кичик банди ижросини таъминлаш мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси ва унинг «Йўл харитаси» бандларининг бажарилиши юзасидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори биринчи ўринбосари
Қайд этилганидек, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар доирасида тайёрланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси қабул қилинган. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасида зиммасига олган халқаро мажбуриятларини самарали бажаришига қаратилган бўлиб, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш йўлида муҳим қадам ҳисобланади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегиянинг сифатли ва самарали бажарилишини назорат қилиш тизими йўлга қўйилди. Бу борада Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази мунтазам мониторинг олиб бормоқда.
Берилган ахборотга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида Миллий ҳаракатлар режасининг ижросини таъминлаш мақсадида Миллий марказ томонидан 10
Шунингдек, этник гуруҳларнинг ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омиллар бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрланиб, уларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш кафолатларини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Йиғилишда М.Тиллабаев Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг 2019 йил 15 июлдаги 2600-III-ПҚ-563-III-сонли Қўшма қарори билан тасдиқланган БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури бандларининг 2021йил июль-сентябрь ойлари ижроси ҳақида ҳам ахборот берди.
Президентимиз 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида қийноқларнинг олдини олишда Омбудсман томонидан ҳар чоракда жамоатчилик вакиллари билан биргаликда тергов изоляторлари ва жазони ўташ муассасаларига «мониторинг ташрифлари» тизимли қўйилиши, Олий Мажлис палаталари ҳар йили Омбудсманнинг қийноқларнинг олдини олиш бўйича маърузасини эшитиш, бу иллатга бутунлай барҳам бериш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаши алоҳида таъкидлаган эди.
Ушбу белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда давлатимиз раҳбарининг «Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсмани) Феруза Эшматованинг 2021 йил тўққиз ойида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти эшитилди.
Тақдим этилган ахборотга кўра, Омбудсман ҳузурида миллий
Уларда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни сақлаш шароитлари, хусусан яшаш ва овқатланиш, меҳнат қилиш, тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати ва сифати, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган
Йиғилишда шунингдек, Халқ таълими вазири ўринбосари Т.Комиловнинг «Бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш» юзасидан комплекс чора-тадбирлар дастурининг 2021 йил 3-чоракдаги ижроси юзасидан ахбороти эшитилди.
Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясининг тегишли баённомаси тузилди.
"Халқ сўзи".
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг