Паркентда юк машинаси юқори босимли газ қувурини уриб юборди
Паркент туманидаги газ қувурини юк машинаси уриб юбориши натижасида айрим истеъмолчилар учун табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Унда айтилишича, Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги юқори босимли газ қувурини юк машинаси уриб юбориши натижасида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган.
Натижада туманнинг «Ёшлик», «Марказий», «Гулистон» ва «Оқ тепа» МФЙларидаги 2 минг 415 та аҳоли ва 56 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.
«Айни вақтда туман газ таъминоти бўлимининг авария-тиклаш бригадаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг газ таъминоти қайта тикланади», — дейилади вазирлик хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг