«Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш учун Ўзбекистондан 400 нафардан ортиқ спортчи ҳозирлик кўрмоқда
Жорий йилнинг 19 январь куни Миллий Олимпия қўмитасида (МОҚ) спортчиларнинг 2023 йилги спорт мусобақалари, хусусан 2024 йилда Франция пойтахтида ўтказиладиган ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берадиган халқаро турнирларга тайёргарлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
МОҚ маълумотига кўра, «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмаларни олиш учун 400 нафардан ортиқ спортчиларимиз ҳозирлик кўрмоқда.
Йиғилиш давомида, шунингдек, жорий йил асосий эътибор Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтадиган Осиё ўйинларида муносиб иштирок этишга ҳамда «Париж-2024» Олимпиадасига имкон қадар кўпроқ лицензиялар қўлга киритишга қаратилиши таъкидланди.
Шунингдек, муҳокамалар давомида давлатимиз томонидан ажратилаётган маблағларни мақсадли сарфлаш, ҳар бир спорт жамоасининг тайёргарлик режаларини яна бир карра кўриб чиққан ҳолда чуқур таҳлил қилиш лозимлиги қайд этилди.
Мутасаддилар истиқболли режаларни белгилаш мақсадида махсус дастур асосида ҳар бир терма жамоада фаолият олиб бораётган хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликнинг янги босқичлари кўриб чиқилишини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг