Париж-2024. Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари номи эълон қилинди
Айни дамда пойтахтдаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросимидаги байроқдорлари номи эълон қилинди.
Унга кўра, бокс бўйича жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Абдумалик Ҳалоков ҳамда қиличбозлик бўйича Осиё ўйинлари ғолибаси, «Шуҳрат» медали соҳибаси Зайнаб Дайибекова Франциянинг Париж шаҳрида ўтказиладиган Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг байроқдорлари бўлади.
Маълумот учун, Париж-2024 Олимпиадаси 26 июлдан 11 августга қадар давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг