«Париж-2024» Олимпиадаси чемпиони жароҳати сабаб муҳим мусобақани ўтказиб юборади
«Париж-2024» Олимпиадасида чемпионликка эришган ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халоков жароҳати туфайли WBC томонидан ташкил этиладиган Гран-При турнирида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда «Olamsport.com» сайти хабар берди.
Маълумотларга кўра, боксчимиз оёғидан лат еган ва апрель ойида бўлиб ўтадиган мусобақа бошлангунга қадар тўлиқ тикланишга улгурмаслиги мумкин. Шу боис, Халоков ушбу нуфузли мусобақада рингга чиқмайдиган бўлди.
WBC Гран-При мусобақаси 26 ёшдан ошмаган ҳамда профессионал боксда 16 та жангдан кам бўлган иқтидорли боксчилар ўртасида ўтказилади. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан келган ёш боксчилар ўз маҳоратларини намоён этиш имконига эга бўлади.
Ушбу нуфузли мусобақада тўртта вазн тоифасида жами 128 нафар боксчи баҳс олиб боради. Турнир ярим енгил, биринчи ярим ўрта, ўрта ва супероғир вазн тоифаларида ташкил этилиши режалаштирилган.
Гран-При тартибига кўра, барча жанглар 1/16 финалдан бошланади ва 6 раунддан иборат бўлади. Финал жанглари эса 8 раунд бўлиши кўзда тутилган. Шунингдек, барча иштирокчилар VADA (Допингга қарши ихтисослаштирилган ташкилот) протоколига кўра тасодифий тестдан ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини Мужибилло Турсунов, Лазизбек Мулложонов, Камронбек Эшматов ва Суҳроб Қаюмов каби истеъдодли боксчиларимиз ҳимоя қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг