Паралимпиада-2020 ўйинлари чемпиони Сафия Бурханова ҳақида фильм намойиш қилинди
Фото: Gazeta.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада кўтариш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда аёлларимиз учун кўплаб имтиёзлар, янги имкониятлар берилди.
Мазкур ташаббус доирасида куни кеча Кинематография агентлиги томонидан суратга олинган «Матонат мактаби» ҳужжатли фильми премьера қилинди. Фильм Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида матонат кўрсатиб, Ўзбекистон байроғини юқорига кўтарган спортчи аёл Сафия Бурханова фаолияти ва ҳаётига бағишланган.
Сценарий муаллифи Тоҳир Муратов, постановкачи режиссёр ва продюсер Одил Маҳамадов, графика устаси Сардор Аҳмедов, овоз режиссёри Сардор Нуруллаев.
Маълумот ўрнида, аёллар байрами муносабати билан давлат ва нодавлат телеканалларда «Янги Ўзбекистон аёли» рукни остида киноакция ўтказилади. Акция доирасида бир қатор янги фильмлар намойиш этилиши белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг