Пара таэквондо: Гулжаной Наимова олтин, Зиёда Исоқова кумуш медалга сазовор бўлди
Истанбул шаҳрида пара таэквондо бўйича “Президент кубоги” турнири давом этяпти.
Эътиборлиси, мусобақанинг дастлабки кунида аёллар ўртасида ўтказилган баҳсларда терма жамоамизнинг икки вакили – Гулжаной Наимова ҳамда Зиёда Исоқова шоҳсупага кўтарилди. +65 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Гулжаной Наимова барча рақибларини таслим этган ҳолда доимгидек олтин медални қўлга киритган бўлса, -46 кг вазн тоифасида Зиёда Исоқова муросасиз курашлар якунига кўра терма жамоамиз ҳисобига кумуш медални қўштириб қўйди.
Таъкидлаш керакки, “Президент кубоги”да ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларга Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколари тақдим этилади.
Бугун эркаклар терма жамоамиз аъзолари ҳам ушбу мусобақада иштирокини бошлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг