«Панжара ортидаги китоблар»
Фото: president.uz
Кутубхоналар ва китобхонлик ҳақида қизиқарли фактлар
Ривожланган дунёда керакли маълумот ёки китобларни кўп вақт ва маблағ сарфламасдан турган жойимизда ҳам топишимиз мумкинлиги ҳеч кимга сир эмас. Бироқ кутубхоналар ҳеч қачон ўз ўқувчисини йўқотмаслигини тарихдан асрлар давомида катта ва кичик шаҳарларнинг диққатга сазовор жойларидан бири сифатида хизмат қилиб келганидан ҳам билиб олсак бўлади.
Кеча ижтимоий тармоқларнинг бирида кутубхоналар ҳақида қизиқарли фактларга кўзим тушиб қолди.
Энг қадимги кутубхона милоддан аввалги VII асрда Оссурия ҳукмдори Ашшурбанипал томонидан Оссуриянинг Найнаво шаҳрида (ҳозирги Ироқ) ташкил этилган Ашшурбанипал кутубхонаси ҳисобланиб, археологлар томонидан тарих ва ҳуқуқ ҳақидаги 30 000 дан ортиқ миххат ёзуви топилгани айтилган.
Дунёдаги энг катта кутубхона 1800 йилда АҚШ конгресси томонидан Президент Т.Жефферсоннинг кутубхонаси негизида бунёд этилган АҚШ Миллий кутубхонаси — Конгресс кутубхонаси ҳисобланади. Унда 36 миллиондан ортиқ китоблар, 3,5 миллион пластинкалар, 13,7 миллион фотосуратлар, 5,5 миллион хариталар ҳамда 69 миллиондан ошиқ қўлёзмалар сақланади.
Дунёдаги энг кичик кутубхона эса АҚШнинг Нью-Йорк кўчаларидан бирида қурилган бўлиб, бу кутубхонада фақатгина бир китобхон фойдаланиши учун жой ажратилган. Ёрқин сариқ рангда плацмассадан ишланган бу кичик ва бежирим кутубхонага 40 тагача китобларни жойлаштириш имконияти бор. Бу кутубхонани ташкил этишдан асосий мақсад аҳолини қизиқтириш орқали китоб уқишга жалб қилишдир. Яна бир эътиборга лойиқ жиҳати шуки, бу ердан китоб олиб ўқиш мутлақо бепул.
Хитойнинг Шанхай шаҳридаги Марриотт меҳмонхонасининг 60 қаватида жойлашган кутубхона Гиннес рекордлари китоби томонидан «Дунёдаги энг баланд кутубхона» унвонига сазовор булган. Унинг баландлиги 230,9 метр булиб, хитой ва инглиз тилларида адабиёт, фалсафа ва тарих каби турли мавзулардаги 2000 дан ортиқ китобларни ўзида жамлаган.
Ҳаскелл кутубхонаси бир вақтнинг ўзида дунёнинг икки мамлакати — АҚШ ва Канадада жойлашган бўлиб, бинонинг ярми Американинг Дерби-Лайн шаҳарчасида бўлса, қолган ярми Канаданинг Стенстед шаҳрида экан. Кутубхонага эса фақат АҚШ томондан кириш мумкин холос.
Қуйидаги фактни ўқиб ёшлигимда эшитган бир ибора эсимга тушди: «Китоб ўғриси ўғри эмас».
Америкалик библиоман Стивен Блумберг ўзининг китобларга бўлган ғалати «меҳри» сабаб жаҳонга донг таратган. У умри давомида кутубхоналардан қиймати бир неча миллион долларга тенг бўлган 23 600 дан ортиқ китобларни ўғирлаган. Бундан 268 та кутубхона зарар кўрган. Стивен Блумберг бир неча марта панжара ортига тушишига қарамасдан, озодликка чиққач яна эски машғулотини давом эттирган. Қизиғи, китоблардан биронтасини сотмаган ва уларга зарар етказмаган.
Боливияда маҳбуслар китоб ўқиш орқали қамоқ муддатини бир неча ҳафта ва кунларга камайтириш имконияти мавжуд экан. Ушбу дастур «Панжара ортидаги китоблар» деб номланиб, саводхонликни ошириш ва маҳбусларга умид бериш мақсадида ишлаб чиқилган. Айни пайтда мазкур дастурга 47 та қамоқхонада амал қилиниб, ҳозиргача 1000 га яқин маҳбуснинг ёзиш ва ўқиш маҳорати анча яхшиланган.
Гулханой САФАРОВА, ЎзДЖТУ талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг