“Пахтакор” стадиони Суперлига ўйинларини ўтказишга яроқсиз деб топилди
Пахтакор стадионига таъмирталаб бўлгани боис Суперлига учрашувларини қабул қила олмайди.
2024 йилги футбол мавсумига тайёргарлик даврида қабул қилинган режалар асосида “Пахтакор” стадиони Суперлига учрашувларини қабул қилишни тўхтатди. Стадион U21 чемпионати ва Пролига учрашувларини ўтказиши мумкин.
Лига Суперлига стадионларига бўлган талабни босқичма-босқич ошириб боради. 2023 йилнинг апрель ойида “Пахтакор” стадиони трибуналаридаги ҳолат сабаб ишчи гуруҳ тузилган ва унинг хулосаси асосида стадион трибуналарининг тахминан 70 фоизи хавфсизлик нуқтайи назаридан билан мухлислар учун ёпиб қўйилганди. Бунинг оқибатида “Пахтакор” Чемпионлар Лигасининг сўнгги мавсумини Бунёдкор стадионида ўтказишга мажбур бўлди.
Ўтган вақт давомида стадионни капитал таъмирдан чиқариш масаласида ижобий ўзгариш бўлгани йўқ. Шундан келиб чиқиб, “Пахтакор” Элит Чемпионлар Лигаси мусобақаси учун яна бир бор “Бунёдкор” стадионини ОФК платформасига жойлашга мажбур бўлди. Лига эса режа асосида “Пахтакор” аренасини Суперлига учрашувларини қабул қиладиган стадионлар рўйхатидан чиқарди.
“Пахтакор” мавсумнинг иккинчи ярмини “Жар” стадионида ўтказади. Клуб уч томонлама тузилган битимни Лигага тақдим этди.
Аввалроқ “Сурхон” клуби Лига талаби билан “Пахтакор” стадионида ўйнай олмаслиги аниқ бўлгач, Самарқанддаги “Динамо” билан келишувга эришган, “Локомотив” эса пойтахтдаги бошқа стадион — “Бунёдкор”га кўчиб ўтиши маълум қилинганди.
Пролига вакиллари бўлган “Бухоро” ва “Олимпик Mobiuz” ЎФАга қарашли “Дўстлик” стадионида рақибларини қабул қилади. “Дўстлик” Тошкент клуби эса “Пахтакор” стадионидан фойдаланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг