Пахта етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра тузилади
“Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўтрисида”ги Президент Фармони (ПФ-205, 12.12.2023 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2024 йил ҳосилидан пахта етиштирувчи хўжаликлар ва кластерлар ўртасида пахта етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида Товар-хомашё биржасининг "пахта хомашёси секцияси"да ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра тузилади.
Шунингдек, 2024 йил ҳосилидан пахта етиштириш, пахта йиғим-терими ва харидини Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
— фьючерс шартномаси тузган етиштирувчи ва уруғчилик субъектларига ҳар йили 1 октябрдан, пахта етиштириш учун –пахта қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоизда 14 ойга, шу жумладан 12 ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратилади;
кластерларга:
— пахта хариди бўйича якуний ҳисоб-китоб учун пахта қийматининг 80 фоизигача йиллик 10 фоизда 10 ойга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр ва охирги 4 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан;
— ижара ҳуқуқи мавжуд бўлган ер участкасида пахта етиштириш учун – пахта қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоизда 24 ойга, шу жумладан 18 ойлик имтиёзли давр ва охирги 6 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан;
— ижара ҳуқуқи мавжуд бўлган ер участкасида етиштириладиган пахтанинг йиғим-терими учун пахта қийматининг 20 фоизигача йиллик 10 фоизда 12 ойга, шу жумладан 3 ойлик имтиёзли давр ва охирги 9 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан кредит ажратилади;
— фьючерс шартномасига асосан етиштирувчилардан қабул қилинган пахта учун тўловларнинг 80 фоизи пахта қабул қилиб олинган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми молия йилининг 31 декабрь кунигача амалга оширилади.
2024 йил 1 майгача 2024 йил пахта ҳосилидан электрон тарози орқали қабул қилинган пахта ва ишлаб чиқарилган пахта толасини автоматлашган мажбурий ҳисобга олиш тизими жорий қилинади.
2024 йил 1 январдан:
— кластерларда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш;
— кластерларга нуфузли халқаро аудиторлик ташкилотларини жалб қилган ҳолда улар фаолияти самарадорлиги ва молиявий кўрсаткичларини мустақил ташқи аудитдан ўтказиш чоралари кўрилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг