ЎзМУ, ТДПУ, НамДУ... Абитуриентлар энг кўп рўйхатдан ўтган ОТМлари ҳақида маълумот берилди

19:40 15 Июль 2021 Жамият
1003 0

ДТМ бугун, 15 июль 18:00 ҳолатига кўра 2021-2022-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот берди.

Унга кўра жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 470 846 нафарга етган.

Таълим шакли бўйича:

Кундузги таълим шакли – 272 777 нафар;

Сиртқи таълим шакли – 184 210 нафар;

Кечки таълим шакли – 13 859 нафар.

Тиллар кесимида:

Ўзбек тили – 401 176 нафар;

Рус тили – 55 166 нафар;

Қорақалпоқ тили – 12 670 нафар;

Бошқа тиллар – 1 834 нафар.

Абитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

Ўзбекистон миллий университети – 16 235 нафар;

Тошкент давлат педагогика университети – 15 707 нафар;

Наманган давлат университети – 15 111 нафар;

Жиззах давлат педагогика институти – 14 938 нафар;

Урганч давлат университети – 14 311 нафар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?