«Ўзмиллийбанк» АЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Фото: Халқ сўзи
Нукус шаҳрида «Ўзмиллийбанк» АЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тақдимот маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси бошлиғи, фахрий банк ходимлари сўзга чиқиб, иқтисодиёт локомотиви ҳисобланган банк муассасалари ҳудудларни ижтимоий ривожлантиришда, янги иш ўринлари ҳамда замонавий инфратузилмаларни яратишда муҳим ўрин тутаётганини таъкидладилар.

Жумладан, «Ўзмиллийбанк» АЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали 1993 йили 20 нафар ишчи-ходим билан ўз фаолиятини бошлаган бўлса, бугунги кунга келиб 200 нафардан зиёд профессионал мутахассислар банкнинг Нукус шаҳри, Қўнғирот, Тўрткўл туманлари филиалларида аҳолига, хорижлик меҳмонлар ва инвесторларга ҳамда йирик тадбиркорлик субъектларига сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, Хўжайли, Чимбой, Амударё туманларида ушбу банкнинг хизматлар марказлари ҳам очилган.
Мазкур филиал томонидан охирги уч йилнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикасида ўндан ошиқ йирик лойиҳалар молиялаштирилди.

— Банк филиали томонидан молиялаштирилган лойиҳалар самарасида мингдан ортиқ фуқаро бандлиги таъминланди, — дейди «Ўзмиллийбанк» АЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали бўлим бошлиғи Жўрабек Сабуров. — Филиалда ўтган йил давомида жами 46,0 минг нафар мижозга банк хизматлари кўрсатилди. Шундан 43 мингдан ортиғи жисмоний шахслар ва 2 мингдан зиёд юридик шахслар ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг жами депозит қўйилмалари 90,1 млрд.сўмни ташкил этади.
Тўлов пластик карточкаларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида жойларда 12 та банкомат, 6 та инфокиоска, 1451 та савдо терминаллари дислокация қилинган. Бундан ташқари аҳолига валюта амалиётларида қулайликлар яратиш мақсадида Нукус шаҳри ҳудудида 2 та валюта айирбошлаш шохобчаси ва 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи 2 та банкомат ишлаб турибди.

Филиалда замонавий инновацион банк хизматлари кўрсатилишига алоҳида аҳамият қаратилган. Банк мижозларининг 70 фоизи масофадан бошқариладиган банк хизматларидан фойдаланмоқдалар. Ҳисоб рақамларда банк айланмаларини амалга ошириш, онлайн кредит расмийлаштириш ёки кредит қарздорлигини қоплаш, халқаро ва миллий пластик карточкаларда хар қандай банк амалиётлари ҳамда тўловларни бажариш, омонат расмийлаштириш, пул ўтказмалари шулар жумласидан
Президентимизнинг 2020 йилда Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзмиллийбанк» АЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан ҳудудий инвестиция дастури доирасидаги лойиҳаларга 101,3 млрд.сўм эквивалентида кредит маблағлари ажратилди.

Мисол учун, Тахиатош туманида “Nayman Agro Teplica” МЧЖнинг замонавий гидропоника усулида иссиқхона комплексини кенгайтириш лойиҳаси учун 1,9 млн. доллар миқдорида молиявий кўмаклашилди. Ҳозирда иссиқхонанинг ҳар гектаридан 120,0 тонна атрофида помидор етиштирилмоқда. Бу ерда 60 та иш ўрни яратилган.
Банк филиалининг очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар янги бинода ходимлар ва мижозлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Ғ. Отажонов, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг