Ўзимдан яхшироқ футболчини кўрмагунимча футболни тарк этмайман — Златан Ибрагимович

12:11 26 Март 2022 Спорт
1225 0

Фото: Times

«Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимович футболдаги карьерасини якунлаш ҳақидаги саволларга жавоб берди.

«Фаолиятимни қачон тўхтатишни олдиндан белгиламаганман. Келажакда футболни тарк этганимдан афсусланмоқчи эмасман ва ҳали кўп ўйнай оламан демоқчи ҳам эмасман. Мен имкон қадар узоқ давом этишни хоҳлайман. Мендан яхшироқ одамни кўрмагунимча ўйнайман. Шунинг учун ҳозирча ўйнашда давом этаман»,  деди 40 ёшли Ибрагимович.

Маълумот учун, жорий мавсумда футболчи А серияда 18 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга эришди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер