Ўзи хушхўр, даромади зўр
Сўнгги йилларда Қашқадарё вилоятида иссиқхона шароитида қулупнай етиштириш энг оммалашаётган тармоқлардан бирига айланиб бормоқда. Кўплаб оилалар ушбу фаолият билан шуғулланиб, яхши даромад топяпти.
Қамаши туманининг Майда маҳалласида яшовчи Шодиёр Жўраев ҳам 5 йил аввал томорқасининг бир четида 2 сотихли иссиқхона қуриб, ёпиқ шароитда қулупнай етиштиришни йўлга қўйган эди.

Тажрибали деҳқонлар билан маслаҳатлашиб, иссиқхонага ушбу резаворнинг Жанубий Кореядан келтирилган янги навини экди. Ҳали бу соҳада етарли тажрибаси йўқлигига қарамай, дастлабки йилнинг ўзидаёқ яхши даромад олди. Шундан сўнг бу ишга янада шижоат билан киришди. Иссиқхонасини яна 2 сотихга кенгайтирди. Ёпиқ усул билан бир қаторда, очиқ дала шароитида ҳам қулупнай етиштиришни ўзлаштирди.
— Иссиқхона шароитида қулупнайдан йил бўйи ҳосил олиш мумкин, — дейди деҳқон. — Очиқ шароитда эса баҳордан кузгача мева беради. Маҳсулотга доимо талаб бор.

Шодиёр Жўраев ўтган йили 4 сотихлик иссиқхона ҳамда 35 сотих очиқ томорқада қулупнай етиштириш орқали 300 миллион сўмдан ошиқ даромад олганини айтмоқда.
Эътиборли томони, Шодиёр Жўраевнинг бу ташаббуси яқинлари, қўни-қўшнини ҳам шу фаолиятга илҳомлантирди. Пировардида бугун маҳаллада қулупнайчиликни йўлга қўяётган оилалар сони ошиб бормоқда.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг