«Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

18:31 05 Март 2025 Жамият
215 0

Ўзбекистоннинг 6 вилоятида 6−11 март кунлари қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

«Ўзгидромет»га кўра, жорий йилнинг 6—11 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
  • ​Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон,Сариосиё, Узун туманларида;
  • ​Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшрабод, Самарқанд, Ургут туманларида;
  • ​Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
  • Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер