«Ўзгидромет» дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 25-28 октябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 25-26 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 27-28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 27 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 25 октябрда 21-26 даража бўлади, 26-28 октябрда 17-22 даража гача пасаяди.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 25-27 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 27 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25 октябрда 8-13 даража, 26-28 октябрда кечаси 6-11 даража, кундузи 25-27 октябрда 23-28 даража, 28 октябрда 18-23 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 25-27 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 октябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража, 26 октябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 21-26 даража, 27 октябрда кечаси 8-13 даража, кундузи 21-26 даража, 28 октябрда кечаси 8-13 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 25-27 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25-26 октябрда 10-15 даража, 27-28 октябрда 8-13 даража, кундузи 25-27 октябрда 23-28 даража, 28 октябрда 21-26 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 25 октябрда 23-28 даража, 26-28 октябрда 21-26 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 25-26 октябрда Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. 27 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 28 октябрда республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 25 октябрда 15-20 даража бўлади, 26-28 октябрда 8-13 даража гача пасаяди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг