Ўзбошимча фуқаролар сабаб жамият ва давлат манфаатларига 460 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширувлар давомида фуқаролар М.Т. ва Ф.Х. ўзларига тегишли биноларда тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб олганлиги фош қилинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаролар ушбу ноқонуний ҳаракатлари натижасида жами 148,4 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари маълум бўлган.
Шу каби яна бир ҳолат департаментнинг Риштон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.
Унда «Н.Л.» МЧЖ раҳбари З.М. ишлаб чиқариш биносидаги иситиш қозонини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб олган. Натижада 186 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош бўлган.
Бундан ташқари, департаментнинг Бувайда туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда «Ш.З.» фермер хўжалиги раҳбари Р.Б. электр тармоғига ва «С.Ф.» оилавий корхонаси раҳбари И.А. (муқаддам судланган) умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, жами 126,1 миллион сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг