Ўзбекистоннинг Вашингтондаги биринчи бош консули тайинланди

11:11 16 Март 2026 Сиёсат
112 0

Ахрор Бурхонов Ўзбекистоннинг АҚШнинг Вашингтон штатидаги биринчи бош консули этиб тайинланди. Бу ҳақда у ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

«Ўтган йиллар мен учун жуда мазмунли ва кўп қиррали бўлди. Биргаликда илгари сурилган ташаббуслар, амалга оширилган лойиҳалар, устозлардан олинган сабоқ ва тажрибалар, ҳамкасблар билан елкама-елка туриб қилинган меҳнат, шунингдек, турли даражадаги учрашув ва тадбирлар бу даврни унутилмас ва бой хотираларга тўла қилди», — деб ёзади у.

Таъкидлаш жоизки, Ахрор Бурхонов 2023 йилнинг февраль ойидан буён Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер