Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларга мурожаат билан чиқди

14:27 25 Сентябр 2024 Жамият
279 0

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошларга мурожаат йўллади.

Унга кўра, Исроил шимолида мураккаб вазият юзага келгани боис фуқаролар мазкур мамлакат ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боришга чақирилган.

Ҳозирги пайтда мамлакатнинг шимолий ҳудудларида мураккаб вазият вужудга келаётганини эътиборга олиб, ўзингизнинг шахсий хавфсизлик чораларини кўришингизни ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни тавсия этамиз, дейилади мурожаатда.

Шунингдек, Исроил фронторти қўмондонлигидан билдиришномалар ва огоҳлантиришлар (Home Front Command) мобил иловаси ёки веб-сайти ҳаволасини телефонга ўрнатиб олиш сўралди.

Заруриятсиз кўчага ва бошқа кўнгилочар муассасаларга ташриф буюрманг. Илтимос, ўз ҳаётингизни эҳтиёт қилинг, дейилади мурожаатда.

Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари:

  • 03-672-2466
  • 03-672-2371
  • 03-758-5075
  • 03-758-5076

Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун:

+972 54 485 1397

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?