Ўзбекистоннинг электр энергияси энг арзон давлатлар рейтингида турган ўрни аниқланди

00:42 09 Декабрь 2021 Иқтисодиёт
866 0

Британиялик экспертлар дунёдаги энг арзон электр энергиясига эга мамлакатлар рейтингини тузди. Бу ҳақда Cable.co.uk ахборот агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон 230 мамлакат ичида еттинчи, Тожикистон олтинчи, Гвинея саккизинчи ўринни эгаллаган.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, республикада бир киловатт-соат электр энергияси 0,023 доллар туради. Мамлакатда бу нарх Қирғизистонникидан қимматроқ. Хусусан, Бишкекда бир киловатт-соат 0,017 доллар, Тошкентда эса 0,027 доллар туради.

Рейтингга кўра, дунёдаги энг арзон электр энергияси Ливияда. Аҳоли бир киловатт-соат учун атиги 0,007 доллар тўлайди. Энг қиммат электр энергияси Соломон оролларида бўлиб, у ерда бир киловатт-соат электр энергияси нархи 0,591 долларни ташкил қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?