Ўзбекистоннинг 7 университети «THE Impact Rankings» рейтингида ТОП-1000 таликдан жой олди

14:02 13 Июнь 2024 Жамият
867 0

Шу йилнинг 11 июнь куни Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг ташкилоти «Times Higher Education» агентлиги томонидан 2024 йил учун «THE Impact Rankings» рейтинги эълон қилинди.

Рейтинг университетларнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан белгиланган 17 та Барқарор Ривожланиш Мақсадларига (БРМ) қўшган ҳиссасини таҳлил қилди. Унда бу йил Ўзбекистоннинг 53 та олий таълим муассасаси қайд этилди. Шулардан 7 таси ТОП-1000 таликдан жой олди.

— Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети – 301–400-ўрин;

— Тошкент давлат юридик университети – 401–600-ўрин;

— Ўзбекистон миллий университети – 601–800-ўрин;

— «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети – 601–800-ўрин;

— Самарқанд давлат университети – 801–1000-ўрин;

— Тошкент давлат техника университети – 801–1000-ўрин;

— Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 801–1000-ўрин.

Рейтингда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети гендер тенглиги бўйича дунёда 10-ўринни эгаллади.

Маълумот ўрнида, 2021 йилда эълон қилинган «THE Impact Rankings» рейтингида юртимизнинг 10 та, 2022 йилда 30 та, 2023 йилда эса 47 та олий таълим муассасалари ўрин эгаллаган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер