Ўзбекистонлик оғир атлетикачи жаҳон чемпионатида олтин ва бронза медалини қўлга киритди
Муҳаммадқодир Тоштемиров Саудия Арабистонида ўтаётган жаҳон чемпионатида олтин ва бронза медалига сазовор бўлди.
-81 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз даст кўтаришда 164 кг билан олтин медалга эга чиққан бўлса. Силтаб кўтаришда у 188 кг натижа қайд этди. Бу натижа унга мазкур йўналишда медал тақдим қилмаган бўлса ҳам, якунда икки кураш ҳисобида 352 кг билан бронза медални қўлга киритди.
Эътиборли томони, мазкур вазнда индонезиялик Раҳмат Абдуллоҳ аутсайдерлар қатнашадиган B гуруҳида супачага чиқиб силтаб кўтаришда 209 кг тошни кўтарди ва жаҳон рекордини ўрнатиш билан бирга Тоштемировни икки кураш натижалари бўйича ортда қолдириб, кумуш медалга эга чиқди.
Ушбу вазн тоифасидаги совриндорлар:
Оскар Мартинес (Италия) - 356 (163+193) кг
Раҳмат Абдуллоҳ (Индонезия) - 354 (145+209) кг
Муҳаммадқодир Тоштемиров (Ўзбекистон) - 352 (164+188) кг
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг