Ўзбекистонлик талабалар Исроилдан эвакуация қилинди

07:27 16 Октябр 2023 Жамият
386 0

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабарига кўра, 15 октябрь куни Исроилнинг Холон технология институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Тошкентга учиб кетишган. Институт билан талабаларнинг ўқишини онлайн форматда давом эттириш бўйича келишувга эришилган.

“Шу йилнинг 15 октябрида Холон технология институтида (ХИТ) таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар эсон-омон Тошкентга учиб кетишди.

Институт билан талабаларимизнинг ўқишини онлайн форматда давом эттириш бўйича келишувга эришилди. Улар математика, юқори технологиялар, сунъий интеллект каби оммабоп соҳаларда таҳсил олишади. Келгусида университетда бўлажак ўзбек мутахассисларини тайёрлашнинг янги йўналишларини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Элчихона ХИТ ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университетга, Бухоро ва Самарқанд давлат университетлари, шунингдек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖнинг Тел-Авивдаги ваколатхонаси талабаларни Ўзбекистонга жўнатишда ёрдам берганлиги учун ўз миннатдорчилигини билдиради.

Биз ХИТ ректори жаноб Эдуард Якубовга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз, унинг фаол кўмагида биз ўзбекистонлик талабаларни ўз ватанига жўнатишни ташкил этиш билан боғлиқ барча масалаларни тезкорлик билан ҳал этишга муваффақ бўлдик” — дейилади элчихона хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер