Ўзбекистонлик санъаткорлар 7-Чежудо халқаро хор фестивали ва симпозиумида иштирок этади

13:44 21 Февраль 2023 Маданият
559 0

21-22 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Чежудо провинциясида «7-Чежудо халқаро хор фестивали ва симпозиуми» бўлиб ўтади.

Ушбу маданий тадбирда Ўзбекистон Давлат филармонияси жамоаси ва «Баҳор» давлат рақс ансамбли раққосалари ҳам иштирок этишади.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистоннинг бой маданий меросини ва миллий қўшиқчилик анъаналарини маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳлар орасида кенг тарғиб қилишдан иборат.

Симпозиум доирасида Чежудо провинцияси губернатори О Юн-Хун ҳамда Жанубий Корея Маданият ва санъат марказлари ассоциацияси президенти Ли Сынчжон билан икки томонлама учрашувлар ҳамда «Ўзбекистон санъати ва маданияти» мавзусида тақдимот ўтказилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер