Ўзбекистонлик чавандозлар Евроосиё кубоги шоҳсупасида!
Фото: Туризм ва спорт вазирлиги
Жорий йилнинг 7 — 10 октябрь кунлари Москва шаҳридаги “Maxima stables” от спорти мажмуасида ушбу спорт турининг конкур йўналишидан Евроосиё кубоги ўтказилди.
Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиб, шоҳсупадан жой олди.
Мусобақада ҳамюртимиз Бекзод Қурбонов ўзининг “King Cornet L” лақабли отида турнирнинг мутлақ ғолибига айланди.
Умид Комилов эса “Nero Uno Rafael” лақабли тулпори билан кумуш медалга сазовор бўлди. Яна бир моҳир чавандозимиз Аъзам Толиббоев ҳам “Lady” лақабли отида совриндорлар сафидан жой олишига атиги бир баҳя қолди, у 4-ўрин билан чекланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг