Ўзбекистонлик боксчилар Қувайтдаги мусобақада 5 та олтин медалга сазовор бўлишди

06:46 26 Июль 2022 Спорт
1424 0

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Қувайтнинг Ал-Қувайт шаҳрида бокс бўйича «1-халқаро мусобақа» ўз якунига етди.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Боксчиларимиз мусобақа якунига кўра, 5 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлдилар.

Терма жамоамиз сафида Абдумажид Маннопов, Абдумалик Халаков, Жавлонбек Йўлдошев, Дилшодбек Рўзметов ва Диёр Ўралов олтин медални қўлга киритган бўлса, Лазизбек Фаттоев бронза билан юртимизга қайтадиган бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер