Ўзбекистондаги зиёратгоҳлар рўйхати ягона миллий туристик ахборот порталига жойлаштирилди
Фото: Иллюстратив фото
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 2022 йил 1-сентябрга қадар республикадаги муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларнинг рўйхатини шакллантириш ва «Uzbekistan.travel» ягона миллий туристик ахборот порталига жойлаштириш вазифалари юклатилган.
Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-232-сон қарорининг 17.4.-бандида алоҳида қайд этилган.
Шунга асосан, республика ҳудудларининг «чорловчи нуқта»си сифатида туризм йўналишларига киритиш юзасидан республикадаги муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларнинг рўйхати шакллантирилиб, зиёратгоҳлар номи, объектнинг ташқи томондан кўриниши акс этган суратлари, манзили ҳамда объект тўғрисида қисқача маълумотлари «Uzbekistan.travel» ягона миллий туристик ахборот порталига жойлаштирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг