Ўзбекистондаги сув қушлари саноқдан ўтказилмоқда

10:38 25 Январь 2022 Жамият
783 0

Давлат экология қўмитаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан сув қушларининг қишки саноғини ўтказиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. 

Қушларнинг яшаш тарзи ва турларини ўрганиш орқали уларнинг биологик хилма-хилликни сақлаш мақсад қилинган.

Дастлабки саноқ ишлари Қашқадарё вилоятида жойлашган «Толимаржон», «Ноғайли», «Қамаши», «Чимқўрғон», «Қорабоғ» сув омборлари ва «Сечан кўл», “Aчин кўл» каби табиий сув ҳавзаларида амалга оширилди. Ўрганишлар давомида ушбу сув ҳавзаларида ноёб, мавсумий ва доимий яшайдиган қушларнинг 100 дан ортиқ тури аниқланди.

Эндиликда илмий жамоа Сурхондарё вилоятидаги Амударё соҳиллари ва «Жанубий Сурхон», «Учқизил», «Оқтепа» сув ҳавзаларида қишловчи қушларни саноқдан ўтказмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер