Ўзбекистондаги мактаблар сони 34 йилда қандай ўзгариб борди?
2024/2025 ўқув йилида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 10 минг 943 тага етди. Бу кўрсаткич 1990/1991 ўқув йили бошида қайд этилган 8 минг 333 та мактабга нисбатан 2 минг 610 тага кўп бўлиб, кейинги 34 йилда умумий ўрта таълим тизимидаги инфратузилмавий ўсишни намоён этмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
1990/1991 ўқув йили бошида 8 минг 333 та мактаб фаолият юритган бўлса, 2000/2001 ўқув йилига келиб бу рақам 9 минг 726 тага етган. 2010/2011 ўқув йили бошида эса мактаблар сони 9 минг 806 тани ташкил этди. Бу йилларда мактаблар сони босқичма-босқич кўпайиб боргани кузатилмоқда.
2020/2021 ўқув йили бошига келиб умумий ўрта таълим муассасалари сони 10 минг 181 тага етди. Кейинги йилларда бу рақам янада ортиб, 2021/2022 ўқув йили бошига 10 минг 289 та, 2023/2024 ўқув йилида эса 10 минг 750 тага етди. Бу йилларда давлат томонидан мактаблар қурилиши, таъмирланиши ва қайта жиҳозланишига катта эътибор қаратилди.
2024/2025 ўқув йили бошида қайд этилган 10 минг 943 та мактаб — мамлакат таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва инфратузилмавий ривожланишнинг натижасидир. Ушбу ўсиш таълим сифатини яхшилаш, болаларни тўлиқ қамраб олиш ва билим олиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг