Ўзбекистондаги 22 та ОТМ Осиёнинг энг яхши университетлари рейтингидан жой олди
Кеча, 4 ноябрь куни нуфузли «QS Quacquarelli Symonds» агентлиги томонидан Осиёнинг энг яхши университетлари рейтинги — «QS Asia University Rankings 2026» рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Унда айтилишича, эълон қилинган энг яхши университетлар рўйхатидан Ўзбекистоннинг 22 та олий таълим ташкилоти жой олган. Шулардан 8 таси ўз ўрнини ўтган йилги натижаларга нисбатан яхшилашга эришган.
Рейтинг мезонлари илмий салоҳият, халқаро нуфуз, битирувчиларнинг бандлик даражаси, ўқув жараёнининг сифат кўрсаткичлари ҳамда халқаро ҳамкорлик фаолиятига асосланади.
Маълумот учун, мазкур рейтингда Осиёнинг 25 та мамлакат ва ҳудудидан 1 минг 500 дан ортиқ университетлар баҳоланган. Улардан 557 таси илк бор рўйхатга киритилган.
«QS Asia University Rankings 2026» рейтингидан жой олган Ўзбекистон ОТМлари натижалари билан қуйидаги рўйхатда танишишингиз мумкин:

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг