“Ўзбекистонда жадидлар музейи ташкил этилади” – Саида Мирзиёева
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси саъй-ҳаракатлари билан жадидчилик тарихи музейи ташкил этиладиган ноёб меъморий иншоотни давлат тасарруфига қайтаришга муваффақ бўлинди.
Бу ҳақда Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўба мудири Саида Мирзиёева телеграм каналида маълум қилди:
“Жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Усмонхўжа Пўлатхўжаевнинг уйи давлат тасарруфига қайтарилди. Энди хонадонда музей яратилади”.
Ушбу лойиҳа Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Усмонхўжа Пўлатхўжаев хонадони – дастлабки янги услубдаги мактаблар очилиб, ўз даврининг замонавий таълим тизимига мос равишда илмга ташна ўқувчиларга она тили, математика, тарих, география ва бошқа фанлардан бепул сабоқ берилгани билан машҳур.
Уй 1860–1870 йилларда қурилган бўлиб, нафис Бухоро меъморчилигининг ёрқин намунасидир. Яқин-яқингача бинода меҳмонхона жойлашган эди, аммо Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси саъй-ҳаракатлари билан тарихий объект давлат тасарруфига қайтарилди.
Лойиҳани амалга ошириш учун уйнинг яхши сақланиб қолган эски қисмида зарур реставрация ишларини олиб бориш, унга туташ янги жойларни эса қайта қуриш режалаштирилган.
Музейда жадидчилик намояндаларининг қўлёзмалари ва шахсий буюмлари, қадимий қўлёзмалар, шунингдек, XIX аср мавзулари ва туркийлар маданиятини акс эттирувчи ҳозирги замон адабиётлари тўпламидан иборат экспозиция тақдим этилади.
Мазкур намойиш буюмларини яратишда музейни ташкил этиш ташаббускорларидан бири, Усмонхўжа Пўлатхўжаевнинг ўғли, мавзуга оид кутубхонасини музейга ҳадя этиш истагини билдирган Темур Хўжа ўғли ёрдам беради.
Бироқ ташкилотчилар ўз пировард мақсадларини анча кенгроқ олмоқда – нафақат музей, балки илмий ва илмий-тадқиқот изланишларини олиб бориш учун жадидчилик тарихи ва маданиятига оид ашё ва архивлардан бемалол фойдаланиш мумкин бўлган чинакам илмий марказни ташкил этиш ниятида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг