Ўзбекистонда заргарлик буюмларининг экспорт ҳажми 300 млн долларга етказилади
«Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-207-сон, 26.06.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди.
Ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- қимматбаҳо металларни қайта ишлашнинг йиллик ҳажмини 7 тоннага, заргарлик буюмларини экспорт қилиш кўрсаткичларини 300 млн АҚШ долларига етказиш;
- қимматбаҳо металлар ва заргарлик буюмларининг норасмий айланмасини камида 50 фоизга қисқартириш.
Қарорга кўра, заргарлик марказларида фаолият юритаётган тадбиркорларга қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади, жумладан:
- қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотишда 90 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига фоиз ҳисобланмайди, 91-кундан бошлаб 180-кунгача амалга оширилган тўловлар қисмига – йиллик 3 фоиз миқдорида фоиз ҳисобланади;
- заргарлик марказларида «Ўзбекзаргарсаноати« уюшмаси ва Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг филиаллари фаолияти (сайёр хизмат кўрсатиш) йўлга қўйилади;
- заргарлик марказларида фаолият юритаётган тадбиркорлар «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасига аъзо бўлганда аъзолик бадалини 50 фоизлик чегирма билан тўлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг