Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларга беш нафаргача кишини ишга ёллашга рухсат берилди

12:09 25 Ноябрь 2021 Жамият
1163 0

Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларга 5 нафаргача ходимни ёллаш имконияти берилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Ҳукумат қарори билан «Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишга қабул қилинган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Қайд этилишича, авваллари якка тартибдаги тадбиркорлар 1-3 нафар ходимни ишга олишлари мумкин эди. Низомга кўра, якка тартибдаги тадбиркорлар банк ҳисоб рақамини очгандан сўнг, ходимни ёллаш ҳуқуқига эга. Унда ходимни ишга қабул қилишда ёзма меҳнат шартномаси тузилади. Лекин улар меҳнат дафтарчасини юритмайдилар.

Якка тартибдаги тадбиркорлар шартнома тузилган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмай ўз ходимини солиққа тортиш тўғрисидаги аризани солиқ органига тақдим этадилар. Солиқ органи 1 иш куни ичида ходимларни ҳисобга олиш картасини тақдим этади.

Қайд этилишича, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар бир ходимга даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлайди. Фаолияти вақтинча ёки тўлиқ тўхтатилган тақдирда солиқни ҳисоблаш солиқ органига юборилган хабарнома асосида тўхтатилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер