Ўзбекистонда ядровий фалокат юз берган тақдирда халққа товон тўланади

Иллюстратив фото
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 27 май кунги йиғилишида «Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенциясига (Вена, 1963 йил 21 май) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Халқаро конвенцияга қўшилиш натижасида фуқаролик ядро объектларида содир бўлган ҳодисалар оқибатида етказилган зарар учун жавобгарлик режими, зарарни қоплаш тартиби, муддатлари ва тамойилларини белгилайдиган асосий нормалар мамлакатимиз учун ҳам татбиқ этилади. Ядровий жавобгарлик режими ядровий фалокат юз берган тақдирда Ўзбекистон халқига товон тўланишини таъминлайди.
Вена конвенциясига қўшилиш зарарни қоплашнинг халқаро миқёсда тан олинган ҳуқуқий механизмларини таъминлаб, жабрланувчиларни ҳимоя қилишни кучайтиради, ядровий қурилмалар операторининг аниқ мажбуриятларини белгилайди ва юзага келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ишончли молиявий кафолатларни яратади. Бу эса, миллий ядро хавфсизлиги тизимига ишончни оширади, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлайди ва ядровий жавобгарлик соҳасидаги замонавий стандартларга риоя этилишини таъминлайди.
Конвенцияга қўшилиш қуйидаги имкониятларни яратади:
- фуқаролик ядро объектларида содир бўлган ҳодисалар натижасида етказилган зарар учун жавобгарлик режими, зарарни қоплаш тартиби, муддатлари ва тамойилларини белгилаш;
- ядровий қурилмалар операторининг аниқ мажбуриятларини белгилаш ва юзага келиши мумкин бўлган зарарни қоплаш учун ишончли молиявий кафолатларни яратиш;
- миллий ядро хавфсизлиги тизимига ишончни ошириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги нормалар ва стандартларга риоя этилишини таъминлаш.
Конвенция ядровий қурилма оператори томонидан бошқариладиган иншоотларда содир бўлган ҳодисалар натижасида юзага келган ядровий зарар учун операторнинг жавобгарлигини, шунингдек ядровий зарардан молиявий ҳимояни таъминлаш учун минимал талабларни белгилайди.
Мазкур Конвенцияни ратификация қилиш атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш кўлами кенгайиб бораётган ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасининг бу борадаги ҳуқуқ ва мажбуриятларининг халқаро даражада тан олинишига ва натижада етказилиши мумкин бўлган ядровий зарарларнинг ўрнини қопланиши кафолатланишига хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг