Ўзбекистонда талабаларга ички самолёт рейслари учун чегирмалар тақдим этилди

00:01 21 Декабрь 2021 Жамият
1083 0

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси талабалар учун ички рейсларга янги йил чегирмаларини эълон қилди.

Қайд этилишича, миллий авиакомпания таклифи 2022 йил 28 декабрдан 10 январгача бўлган даврда Янги йил байрамида амал қилади.

Ўзбекистон бўйлаб барча рейслар учун чегирма 50%. Таклиф фақат эконом классдаги чипталар учун амал қилади.

Чегирмадан ўз шаҳарларидан ташқарида таҳсил олаётган университет талабалари фойдаланишлари мумкин. Чегирмани рўйхатдан ўтказиш учун талабалик гувоҳномаси ва деканатдан маълумотнома тақдим этиш керак.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер