Овқатланишнинг «қизил чизиғи» қаерда?

«Nutrition & Diabetes» журналида чоп этилган янги тадқиқотга кўра, соат 17:00 дан кейин кунлик калориянинг 45% ёки ундан ортиқ миқдорини истеъмол қилиш организмдаги глюкоза даражасини бузади. Бу ҳолат юрак ва метаболик саломатликка жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Каталония ва Колумбия университети томонидан ўтказилган тадқиқот буни илмий асосда исботлади.
Тадқиқотда 50-70 ёш оралиғидаги 26 нафар иштирокчи қатнашди. Уларнинг аксариятида ортиқча вазн ёки 2-тур диабети аниқланган. Қатнашчилар икки гуруҳга ажратилди: бири асосий калорияни кундузи истеъмол қилган бўлса, иккинчиси 45% ёки ундан ортиқ миқдорни соат 17:00 дан кейин истеъмол қилди.
Олиб борилган кузатувларга кўра, кеч овқатланувчиларда глюкозани ўзлаштириш даражаси пастроқ бўлган. Бу ҳолат уларнинг вазни ёки рациони таркибига боғлиқ эмаслиги аниқланди. Шунингдек, кеч овқатланувчилар углеводлар ва ёғларни кўпроқ истеъмол қилишга мойил бўлган.
Тадқиқотнинг асосий хулосаси шундаки, овқатланиш вақти саломатликка таъсир кўрсатадиган муҳим омил ҳисобланади. Бу пайтгача диетологлар овқатланишда асосан «қанча ва нимани истеъмол қилиш»га эътибор қаратишган бўлса, бу тадқиқот «қайси вақтда овқатланиш»ни ҳам муҳим жиҳат сифатида кўрсатди.
Олимларнинг фикрича, инсон организми кечаси глюкозани ўзлаштириш қобилияти камаяди. Сабаби, инсулин секрецияси пасаяди ва ҳужайраларнинг бу гормонга сезувчанлиги циркад ритм (кун ва тун соатлари)га боғлиқ равишда камаяди. Шунинг учун асосий овқатланиш кундузги вақтларга мос келиши лозим.
Тадқиқот муаллифлари, айниқса, соат 17:00 дан кейин тез тайёр бўладиган овқатлар ва углеводларга бой маҳсулотларни истеъмол қилишдан эҳтиёт бўлишни тавсия қиладилар. Асосий калория миқдори эса эрталабки нонушта ва тушлик вақтига мослаштирилгани маъқул. Бу одатни шакллантириш метаболизм ва юрак саломатлигини сақлашда муҳим аҳамиятга эга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг