Ўзбекистонда шанба ва якшанба кунларини ҳақиқий дам олиш кунларига айлантиришга эришиш керак — Қодиров
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров бу ҳақида, жумладан, шундай деб ёзади:
"Исландияда ишчиларнинг иш ҳақини камайтирмаган ҳолда, тўрт кунлик иш ҳафталигига ўтказиш бўйича тажрибанинг якуний натижалари эълон қилинибди.
Британиянинг «Аutonomy” илмий – тадқиқот маркази, Исландиянинг (Аlda) барқарор ривожланиш ва демократия ассоциацияси билан ҳамкорликда барча маълумотларни тўплаб, ушбу тажрибани амалга оширибдилар.
Бу тадқиқотда Исландия меҳнат бозорининг 1 фоизини ташкил этувчи 2,5 мингга яқин ишчилар иштирок этибди.
Тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтишда иш вақти 40 соатдан, 35-36 соатгача қисқартирилган.
Тадқиқотчилар тажрибадан сўнг ишчиларнинг унумдорлик даражаси ошгани, турмуш сифати сезиларли даражада яхшилангани, стресс ва чарчоқ сезиларли камайганини айтмоқдалар.
Аввалроқ шундай тажриба Япония ва Янги Зеландияда ҳам худди шундай натижаларга олиб келган экан.
Ўзбекистонда бу мавзуда нима дейиш мумкин?
Ўзбекистонда шанба ва якшанба кунларини ҳақиқий дам олиш кунларига айлантиришга эришиш керак.
Тан олиш керак, меҳнат унумдорлиги, ходимнинг фойдалилик даражаси ёки креатив ечимлар топиш масаласида, айниқса давлат хизматида, етарли муаммолар бор.
Сабаблардан бири сифатида ходимни етарли дам олмаслиги ва стресс даражасининг юқори эканлигини рад этиб бўлмайди!
Шунингдек, ходим нега иш вақти тугаганидан кейин уйига шошилмаслигини ҳам аниқлаш керак: ходим кунлик вазифани бажара олмайдими ёки бошқарув кундалик вазифани тўғри қўймайдими?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида янги таҳрирдаги Меҳнат Кодекси устида иш олиб борилаётганлиги айни муддао.
Бу масалаларга ўзимизни алдамасдан ечим топишимиз керак…"
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг