Ўзбекистонда саксовул экувчи учта робот ясаш учун 35 минг доллар берилган — ЮНИСEФ
Ўзбекистонда 2019 йилда саксовул экиш машинасининг биринчи прототипи лойиҳалаштирилган. Бу ҳақда ЮНИСEФ маълум қилди.
Унга кўра, синов пайтида уруғлар уруғ сепкичда тиқилиб қолган ва ушбу машина яратувчиси Рустамжон 2 ой давомида уруғ сепкични текшириб кўрган.
Қайд этилишича, шундан сўнг у 2019 йил апрель ойида янги уруғ ўлчагични ихтиро қилди ва синов учун кичик уруғ экиш моделини яратди. Уруғ ўлчагичининг кичиклигига қарамай, прототип ўз вазифасини аъло даражада бажарди.
«У лойиҳани маҳаллий ҳокимият органларига 2019 йил сентябрь ойида ЮНИCЭФ ва миллий шериклар томонидан Мўйнокда ҲCД методологияси (UPSHIFT/APSHIFT) асосида ўтказилган «Ёшлар овози масалалари» маслаҳатлашувларида тақдим этиш имкониятига эга бўлди.
Рустамнинг жамоаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг грантига сазовор бўлди. Уларга саксовул экиш учун ишлатиладиган учта роботни ясаш учун 35 минг АҚШ доллари берилди», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг