Ўзбекистонда қизлар неча ёшдан турмушга чиқмоқда?

12:34 20 Март 2025 Жамият
269 0

2025 йилнинг январь февраль ойларида, ФҲДЁ органларида республика бўйича 31 минг 775 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Статистика қўмитаси қайд этилган никоҳларда аёлларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши ҳақидаги маълумотни эълон қилди.

Унга кўра, никоҳланаётган умумий аёллар сонининг энг катта улуши 52,4 фоиз кўрсаткич билан 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган аёлларда кузатилган.

Шунингдек, 20 ёшгача никоҳдан ўтаётган қизларнинг умумий никоҳланувчилар бўйича улуши 35,3 фоизни ташкил қилган.

Бундан ташқари, 41 ёш ва ундан катта аёлларнинг никоҳдан ўтиш ҳолатлари умумий никоҳланувчилар сонининг 2,9 фоизига тўғри келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?