Ўзбекистонда мебеллар нархи 50 фоизгача арзонлашиши мумкин
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
«Халқ сўзи» мухбири Иқтисодиёт Ассамблеяси раиси Мухтор Умаровдан қарор билан қандай ўзгаришлар кутилаётгани ҳақида сўради. Хусусан раис «Мебеллар нархи неча фоизгача тушади», деган саволга қуйидагича жавоб берди.
«Қарор билан мебелларни 50 фоизгача нархини арзонлаштиришимиз мумкин бўлади. Сабаби экспорт ва импорт қилишдаги хомашёларни 0 қийматида олиб келишни бошлаймиз. Хомашё учун сарфланадиган харажатни ҳам 50 фоизгача давлатдан субсидия тариқасида олиш мумкин.
Иккинчиси экспортдаги харажатлар ҳам, яъни логистика харажатлари ҳам давлат томонидан қоплаб берилади. Шу жиҳатдан биз 50 фоизгача режалаштиряпмиз ва буни кластер қилиш асносида нарх-наволарни тушириб борамиз. Яъни қанча кўп маҳсулот ишлаб чиқарилса, унинг таннархи шунча тушиб боради», дейди Умаров.
Унинг қайд этишича, Ўзбекистонда тадбиркорлар учун йўлкира энг асосий харажатлардан бири ҳисобланади. Бу учун берилаётган енгиллик натижасида мебелсозлик соҳасида катта ютуқларда эришиш мумкин.
Шаҳноза ТЎРАМУРОДОВА,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг