Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бўйича минтақавий тадқиқот маркази ташкил этилади
“Коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–288-сон, 19.09.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси қоидаларининг бажарилишини мониторинг қилишга нодавлат нотижорат ташкилотлар жалб этилиб, улар томонидан муқобил баҳолаш тизими йўлга қўйилади.
Шунингдек, Агентлик ҳар йили 1 апрелгача Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашга қуйидагиларни киритиб боради:
— ННТларнинг коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги лойиҳалари ва уларни тегишли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан молиялаштириш юзасидан таклифлар;
— коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки, жумладан, улар томонидан амалга оширилган лойиҳа, тадқиқот ва ўрганишлар тўғрисида ахборот.
Бундан ташқари, “Коррупцияга қарши курашиш муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилади.
Аҳолининг, айниқса, ёшлар, фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши курашишдаги фаоллигини ошириш, жамиятда ушбу иллатга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш масалаларини тадқиқ этиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг