Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мансур Равшанов вафот этди
Фото: Маданият вазирлиги
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мансур Равшанов 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мансур Темирович Равшанов 1937 йилнинг 4 июль куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган. 1961 йилда Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтини тугатган.
Мансур Равшанов Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрида аввал актёр, кейинчалик режиссёр, бош режиссёр бўлиб ишлаган. Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрининг вужудга келишига катта ҳисса қўшган.
У «Алпомиш», «Бой ила хизматчи», «Майсаранинг иши», «Жононга бордим бир кеча», «Алишер Навоий», «Парвона», «Нурхон», «Ажаб савдолар», «Келинлар қўзғолони», «Ўз аризасига кўра», «Макр ва муҳаббат», «Момо ер», «Оқ кема», «Келин ва куёв», «Амир Темур ва Йилдирим Боязид», «Алпомишнинг қайтиши» каби спектаклларни саҳналаштирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг