Ўзбекистонда Хитой сармоядорларининг таъсири ошиб кетмоқда

11:18 17 Февраль 2025 Жамият
214 0

Ўзбекистонда хорижий сармоя иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони ортишда давом этмоқда. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йил 1 февраль ҳолатига мамлакатимизда 15 минг 163 та чет эл капитали иштирокидаги компания фаолият юритмоқда. Бу эса Ўзбекистон иқтисодиёти халқаро ҳамкорлик доирасида жадал ривожланиб бораётганини кўрсатади.

Хорижий сармоя киритган давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда. Ушбу мамлакат сармояси иштирокида ташкил этилган корхоналар сони 3 минг 467 тага етди. Россия сармоядорлар эса 2 минг 973 та ширкатда ҳиссадор бўлган. Шунингдек, Туркия (1 минг 869 та), Қозоғистон (1 минг 060 та), Жанубий Корея (660 та) ва АҚШ (303 та) ҳам Ўзбекистонда йирик сармоядорлар қаторида қолмоқда.

Хитой сармояси ва корхоналарининг ортиб бориши, табиийки, иқтисодий ҳамкорликнинг чуқурлашиб бораётганидан дарак беради. Шунга қарамасдан, жаҳондаги баъзи мисоллар шуни кўрсатадики, чет эл сармоясининг ҳаддан ташқари кўпайиши муайян хавфларни ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Масалан, Африка давлатларида Хитой компанияларининг устунлиги маҳаллий корхоналар рақобатбардошлигини пасайтирган, баъзи ҳолларда эса бу мамлакатларнинг иқтисодий қарз юкини оширган. Худди шундай ҳолат Европанинг айрим давлатларида ҳам кузатилган бўлиб, стратегик тармоқларда чет эл таъсирининг ортиши муайян муаммоларни келтириб чиқарган.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда хитойлик фуқароларнинг Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги Миллий боғда баннерлар билан тўпланиб, «митинг» қилаётганликлари ҳақида хабарлар тарқалган. Кейинчалик ИИВ матбуот хизмати «Бизнинг ҳам идора ва ташкилотлар ўрнак олса арзийдиган тадбир эканлигини эътироф этамиз» деб изоҳ қолдирган. Ташкилот ушбу ҳолат «Huawei» компаниясининг ишчилари доимгидек шанба ва якшанба кунлари югуриш акцияси эканлигини билдирганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер