Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «ТАРЛОН» енгил зирҳланган автомобили синовдан ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги вазирлик ва идораларнинг буюртмасига мувофиқ Мудофаа саноати комплекси корхоналарида лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган, замонавий талабларга жавоб берадиган «ТAРЛОН» енгил зирҳланган автомобили куч тузилмалари вазирлик ва идораларининг бир гуруҳ мутахассислари томонидан қўшинлар синовидан ўтказилмоқда.
Мудофаа саноати қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, мазкур тадбирларнинг дастлабки босқичида «ТAРЛОН» нинг баллистик ҳимояси белгиланган стандартлар асосида текширилади, юриш ва турли тўсиқлардан ўтиш қобилияти республикамизнинг тоғ-адир ва кесишган зоналарида синовдан ўтказилади.
Синов жараёнлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг