Ўзбекистонда ишбилармонлик индекси йиллик 14,3 фоизга ошди
Иллюстратив фото
Ўзбекистонда ишбилармонлик индекси ўтган йилга қараганда 14,3 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда «Reviewuz» хабар қилди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2025 йил июль ойида 1159 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 15,9 фоизга юқорилаган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 14,3 фоизга ортган.
Ушбу индекс қуйидагиларга боғлиқ:
1. Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб-варақаларидаги операциялар сони 3 фоизга ортган;
2. Товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 33,2 фоизга ошган;
3. Товар белгилари бўйича компонент 51 фоизга ортган.
2025 йил июль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 11 та ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилиб, Бухоро (47,9 %), Сурхондарё (42,8 %), Наманган (35,4 %) ва Самарқанд вилоятларида (33,8 %) бу даража сезиларли юқорилаган.
Аввалроқ Ўзбекистонда йил бошидан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 63 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушгани тўғрисида хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг