Ўзбекистонда илк бор робот ёрдамида миядан биопция олиш амалиёти муваффақиятли бажарилди
Фото: Миллий тиббиёт маркази Матбуот хизмати
Ўзбекистонда илк бор замонавий нейрожарроҳ робот — «B Remebot» ёрдамида бош мия соҳасидан биопция олиш амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.
Ушбу ноёб ва мураккаб жарроҳлик амалиёти Миллий тиббиёт маркази бажарилди. Ушбу инновацион технология орқали операция юқори аниқлик, минимал шикаст ва бемор саломатлигига энг кам хавф билан бажарилди. Робот мия тўқималаридан таҳлил учун зарур намуналарни аниқ ва хавфсиз тарзда олиш имконини берди.
Мутахассисларнинг айтишича, эндиликда «B Remebot» роботи ёрдамида мия ўсимталарини аниқлаш ва олиб ташлаш, Эпилепция ва Паркинсон касаллигини даволаш, мия қон томир касалликлари, шикастланишлар ва мураккаб ташхисларни аниқлаш мумкин бўлади.
Айтиш керакки, бу Ўзбекистон нейрожарроҳлик соҳасида катта қадам бўлиб, беморлар саломатлигини асраш борасида янги имкониятларни тақдим этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг