Ўзбекистонда иккита янги русумдаги автомобиль ишлаб чиқарила бошлайди
Ўзбекистонда иккита янги автомобиль моделини ишлаб чиқариш бошланади. Бу 2022-2026 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясидаги «Йўл харитаси» лойиҳасида қайд этилган.
Қайд этилишича, автомобилсозлик соҳасида кооперацияни янада ривожлантириш ҳисобидан ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 баробар, экспорт ҳажмини эса 2 баробар ошириш режалаштирилган.
Саноатдаги мавжуд корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш мақсадида:
янги интеграциялашган глобал платформага (ГEМ) ўтиш билан йиллик қуввати 190 000 дона енгил автомобилларнинг 2 та янги моделини ишлаб чиқариш бошланади;
UzAuto Motors’нинг Хоразм вилояти филиали қуввати 70 мингдан 100 мингтага ошади.
Шунингдек, ҳукумат 2026 йилгача экспорт ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқади.
Шу тарзда:
СCД технологиясидан фойдаланган ҳолда автомобиллар ишлаб чиқариш бошланади;
йилига 30 мингтагача «Nexia» автомобилини экспорт қилиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, енгил автомобилларни маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоизгача ошириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг